Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки вилоятда пора талаб қилган мансабдорлар қўлга олинди
Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида мансабдор шахсларнинг пора талаб қилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Тезкор тадбирлар давомида икки ҳолатда ҳам гумонланувчилар пора маблағини олган вақтда ушланди.
Тошкент шаҳрида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси маҳаллий масъулияти чекланган жамият билан ер майдонини ижарага бериш бўйича шартномани расмийлаштириш, ижара ҳақини камайтириш ҳамда 2025 йил учун қарздорликни бартараф этиш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида эса Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари жиноят ишлари бўйича судда фуқаровий даъвогар сифатида иштирок этаётган ҳолда, корхона манфаатларига етказилган 103 миллион сўм зарарни танишлари орқали 34 миллион сўмга камайтириб беришини айтган.
Ушбу «хизмат» эвазига у фуқародан 17 миллион сўм талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс пул маблағини турмуш ўртоғи орқали олган вақтида қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
12:17 / 13.07.2026
Ургутда прокурор ўринбосари қўлга олинди
11:05 / 10.07.2026
Табиий газга улаш учун пора олган мансабдорлар ушланди
21:56 / 04.07.2026