Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судга электрон тарзда мурожаат қилиш қандай қулайликларга эга?
Фото: KUN.UZ
2018 йил 15 май куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманлараро судида самарали фойдаланилаётган E-SUD миллий электрон судлов тизими ҳақида пресс-тур ташкил қилинди. Ушбу электрон мурожаат қилиш тизими Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган. Уни ишлаб чиқишда Жанубий Корея, Германия ва Сингапур каби ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганиб чиқилган. Қарийб, икки йилдан бери ишлаб келмоқда.
Kun.uz таҳририяти ҳам бу қулайликни ўрганиш мақсадида ушбу тадбирда иштирок этди.

E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизим қандай қулайликларга эга?
- Судларда кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;
- Суд хабарномалари ва ҳужжатларини тарафларга етказиш механизмларини такомиллаштириш;
- Сансоларлик ва бюрократизмга қарши самарали натижа.

Эътиборлиси шундаки, эндиликда судга мурожаат этиш учун суд биносига ташриф буюриш, навбатда туриш, ҳужжатларни қўлда ёзиб, қоғоз шаклда топшириш каби жараёнларга вақт ва маблағларини сарфлаш зарурати йўқ. E-SUD тизими орқали фуқаролик ишлари бўйича республикамиздаги барча судларга исталган кун, вақт ва масофадан туриб ҳужжатларни электрон тарзда топшириш мумкин. Бу тизим ҳозирги даврда фақатгина биринчи инстанция судларида амалиётга қўйилган. Келгусида апелляция, кассация ва назорат тартибидаги ишни кўриш босқичларига татбиқ этиш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида инфографика ва содда тилда тушунтирилган судга мурожаат қилишга оид китоблар бепул тарқатилмоқда.
Жавоҳир Шамсутдинов
Мавзуга оид
23:28 / 29.08.2025
USAID расман ёпилади – Марко Рубио
07:36 / 28.07.2025
Трамп ёрдам ва ОАВ учун харажатларни қисқартириш ҳақидаги қонунни имзолади
08:30 / 19.07.2025
АҚШ Сенати USAID ва иккита ОАВга давлат харажатларини қисқартиришни маъқуллади
20:58 / 08.07.2025