Трамп Шимолий Корея АҚШ билан саммитни бекор қилмаганини маълум қилди
АҚШ Шимолий Кореядан 12 июнда Сингапурда ўтиши керак бўлган икки томонлама саммитнинг бекор қилингани ҳақида огоҳлантириш олмаган. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.
“Бизни умуман огоҳлантиришмаган. Биз ҳеч нарса кўрмаганмиз, эшитмаганмиз. Нима содир бўлишини кўрамиз”, деб айтган Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида журналистларга.
Трамп “Шимолий Корея етакчиси муболаға қиляптими?” деган саволга “нима бўлишини кўрамиз”, деб такроран айтган.
Трамп ҳамон Корея яриморолининг ядровийсизлантирилишини талаб қилаётганини қайтарган.
15 май куни “Рёнхап” ахборот агентлиги Шимолий Корея Вашингтон ва Сеулнинг ҳарбий машғулотлари сабабли Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувини бекор қилиш билан таҳдид қилаётганини маълум қилган. Шимолий Корея, шунингдек, Жанубий Корея билан учрашувдан воз кечган.
Мавзуга оид
17:12 / 08.10.2024
Шимолий Корея Россияни қўллаш учун Украинага ҳарбийларини юбориши мумкин
23:13 / 27.09.2024
Шимолий кореялик ҳакерлар Германиядаги қуролсозлик компаниясига ҳужум уюштирди
11:20 / 19.09.2024
Шимолий Корея яна ракета синовларини ўтказди
09:48 / 12.09.2024