Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Хитой ҳукумати Жимми Лайни озод қилиш ниятида эмас
АҚШ президенти Дональд Трамп Пекинда Хитой раиси Си Жинпинг билан бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра, ҳонгконглик медиамагнат Жимми Лай қамоқдан озод этилмаслигини маълум қилди.
Трампнинг айтишича, у музокаралар чоғида Жимми Лай тақдирини ҳам муҳокама қилган. “Мен бу масалани ҳақиқатан ҳам кўтардим. Аммо у учун бу анча мураккаб ҳолат”, — деди Трамп журналистларга президент самолётида Хитойдан қайтиш вақтида.
Шунингдек, у Fox News телеканалига берган интервьюсида: “Мен Жимми Лай мавзусини кўтардим. Шуни айтишим мумкинки, бу масалага билдирилган муносабат унчалик ижобий бўлмади. Менда оптимизм пайдо бўлмади”, — дея таъкидлади.
78 ёшли ҳонгконглик медиамагнат Жимми Лай 2019 йилдаги продемократик намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинган эди. У қарийб 2000 кун якка ҳибсхонада сақланган.
Унга қарши суд жараёни бир неча йил давом этиб, 2026 йилда “исёнга даъват қилиш” ва “хорижий кучлар билан тил бириктириш” айбловлари билан 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
Суд ҳукмида Лай Хитой Коммунистик партиясига нисбатан “қутурган нафрат”га эга шахс сифатида таърифланган. Ўзи эса айбини тан олмаган.
2026 йил апрель ойида Жимми Лай Deutsche Welle’нинг “Сўз эркинлиги учун” мукофоти билан тақдирланган. DW бош директори Барбара Массинг ушбу мукофот орқали медиамагнатнинг “демократик қадриятларга беқиёс садоқати” эътироф этилганини билдирган.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026