Жамият | 14:40 / 18.05.2018
10286
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзстандарт”нинг Самарқанд маркази ташаббуси билан “Ҳалол” туризм бўйича семинар ташкил этилди

“Эй инсонлар! Ердаги ҳалол ва пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир!”

Бақара сураси 168-оят

Ислом динининг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони Карим энг гўзал ва ҳикматли ҳидоят дастуридир. Қуръони Карим ҳамда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ҳадислари асосида ишлаб чиқилган “Ҳалол” стандартларининг мамлакатимизда қабул қилиниши маҳсулот экспорт салоҳияти ортишига, “Ҳалол” туризмни ривожлантириш орқали туристлар оқимининг кўпайишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Самарқанд вилояти туризм салоҳияти юқорилиги, ҳар бир соҳа каби ушбу соҳани ривожлантиришда Давлатимиз раҳбари даражасида катта эътибор қаратилаётганлиги, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги дастуруламал бўлмоқда.

Фото: Ўзстандарт

Самарқанд вилоят ҳокимлигида  “Ўзстандарт” агентлиги “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ташаббуси билан ““Ҳалол” стандарти бўйича туризм соҳасида умумовқатланиш шохобчалари фаолиятини ташкил этишнинг аҳамияти” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, “Ўзбек Турк-тест маркази” қўшма корхонаси раҳбар ходимлари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этди.

“Ҳалол” туризм бўйича ташкил этилган семинарга таклиф қилинган меҳмонхона, йирик умумий овқатланиш корхоналари, туристик корхоналар вакиллари қизиқишларига сабаб бўлди, уларнинг фаол иштироки туфайли семинар савол-жавоблар ҳамда қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Иштирокчилар ушбу семинар зиёрат туризмини янада ривожлантиришга хизмат қилиши, шу орқали мамлакатимиз иқтисодиёти ва унинг равнақи учун ҳам муҳимлигини билдиришди.

Оилавий ҳордиқ чиқариш, ҳамёнбоп турар жойларда тунаб, сифатли, озода овқатланиш шохобчаларида таомланиш. Камчиқимликни хуш кўрувчи ва исрофдан ўзини тиядиган кишилар учун яратилган хизмат бўлмиш “Ҳалол туризм” юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг тарихий қадамжолари, турли дин вакилларининг аҳил яшаши билан сайёҳлар орасида машҳур. Бироқ ушбу салоҳиятнинг ўзигина миллионлаб сайёҳларни мамлакатимизга жалб этиш учун етарли эмаслиги, сайёҳларни жалб этишда “Ҳалол” туризмни ташкил этиш ҳамда халқаро эътирофларга сазовор бўлиш муҳим омиллардан бири эканлиги таъкидланди.

Фото: Ўзстандарт

Мусулмон дунёсида мавжуд “Ҳалол” стандартлари билан уйғунлашган қуйидаги Ўзбекистон Давлат стандартлари “Ўзстандарт” агентлиги томонидан мамлакатимизда жорий этилган бўлиб, йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди:

-  TS OIC/SMIIC 1:2011 стандарти асосида O’zDSt 3286:2018 “Ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма”;

-  TS OIC/SMIIC 2:2011 стандарти асосида O’zDSt 3301:2018 “Ҳалол сертификатлаштириш идораларига қўйилган талаблар”;

-  TS 13571:2013 стандарти асосида  O’zDSt 3300:2018 “Ҳалол овқат ва ичимликлар тайёрланадиган, сақланадиган ва сотиладиган жойлар учун O’zDSt 3286:2018  қўлланишини муайян талаблари”;

-  MS 2200: PART 1:2008 стандарти асосида  O’zDSt 3302:2018 “Ислом истеъмол маҳсулотлари – 1 қисм Косметика ва шахсий гигиена - умумий қўлланма”;

-  МS 2200:PART 2:2013 стандарти асосида O’zDSt 3303:2018 “Ислом истеъмол маҳсулотлари – 2 қисм  Ҳайвонлар суягидан, терисидан ва жунидан фойдаланиш – умумий қўлланма”.

Шунингдек, ҳозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартларининг хизматлар бўйича бошқа стандартларини ҳам қабул қилиш ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида ахборот берилди. 

Мавзуга оид