Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин қариндошларга болани боғчадан олиб кетиш тақиқланди
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом эълон қилинди, деб хабар бермоқда Norma.
Қабул қилинган низом яқин қариндошларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан сўнг болани болалар боғчасидан олиб кетишга рухсат берувчи аввалги қоидага эга эмас. Шундан хулоса қилиш мумкинки, энди бу тақиқланган. Болани фақат ота-онаси ёки васий бўлган шахс олиб кетиши бўйича битта қоида қолди.
Бундан ташқари, энди ҳар куни эрталаб тарбиячилар ҳамшира назорати остида болаларнинг тиббий ҳолатини текширувдан ўтказишга мажбур бўлади (амалда бу анчадан бери кузатилаётганди).
Ота-оналар кечқурун болани олиб кетмаган ҳолатларда, тарбиячи болани уйигача олиб бориб қўйишга мажбур эмас ва буни қила олмайди.
Белгиланишича, болалар боғчасидан ташқаридаги барча сайр ва экскурсиялар ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Илгари, бу фақат ташкиллаштирилган сафар учун талаб этиларди.
Мавзуга оид
09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди
13:09 / 01.07.2021
Тошкент вилоятидаги боғчаларда соғлом овқатлантириш бўйича тажриба ўтказилади
10:05 / 16.06.2021
Саудия Арабистони Ўзбекистонда 40та нодавлат боғча ташкил этилиши учун қарийб 11 млн доллар ажратади
14:01 / 12.06.2021