Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мбаппе 1 миллиардга ҳам сотилмайди
«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи хабар қилдики, жамоанинг 19 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе космик даражадаги маблағга ҳам сотилмайди.
«Мен Мбаппенинг трансфер нархини аён қилишимни истайсизларми? 1 млрд евродан ортиқ! Ҳа, мен миллиард дедим! Агар сиз менга миллиард таклиф қилсангиз ҳам, мен уни сотмайман», — дея Ал-Хелайфининг сўзларини келтирган Sky Sports.
Мбаппе «ПСЖ»га ўтган йил ёзида «Монако»дан келиб қўшилганди, парижликлар клуби ушбу ёш футболчини бир йил ўтиб 180 млн еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олганди. «ПСЖ»даги дебют мавсумида Мбаппе 21 гол уришга эришди.
Мавзуга оид
20:55 / 07.07.2026
«Мустамлакадан чиққан камерунлик». Мбаппега ирқчилик қилинди
10:45 / 05.07.2026
ЖЧ кундалиги. Парагвай Францияни қийнади, Марокаш Канадани жазолади
12:18 / 01.07.2026
ЖЧ кундалиги. Мбаппе Мессини таъқиб қилмоқда
16:25 / 30.06.2026