Технология | 00:30 / 22.05.2018
7812
1 дақиқада ўқилади

Францияда Mercedes-Benz моделлари ишлаб чиқарилмоқчи

Daimler концерни Франциянинг Амбашедаги заводида Mercedes-Benz моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш учун компания 500 млн евро сарфлайди. Ҳозирда Амбашеда Smart ForTwo йиғилади.

Фото: Mercedes-Benz

Daimler вакиллари Амбашедаги заводда қайси модел ишлаб чиқарилишини маълум қилишмаган, бироқ бу Франкфуртда тақдим қилинган EQA электр прототипининг савдога чиқариладиган варианти бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, бу электрокар 2019 йилда серияли ишлаб чиқарила бошланади. 

Фото: Mercedes-Benz

Концептуал хэтчбек умумий қуввати 272 от кучини ташкил қилувчи иккита электромотор ва 60 киловатт-соатлик батарея билан жиҳозланган. EQA бир қувватланишда 400 кмгача йўл боса олади.

Ушбу прототипнинг ўзига хос жиҳатлари олд чироқларидаги толали лазерлар, ҳаракатланиш режимига кўра ташқи кўринишини ўзгартирувчи виртуал радиатор панжараси ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид