Янги вирус оқибатида 54 та давлатдаги компьютерларга зарар етказилди
Янги компьютер вируси 50 дан кўпроқ давлатдаги 500 мингга яқин қурилмани зарарлади. Бу ҳақда АҚШнинг Cisco Systems компанияси маълум қилди.
VPNFilter деб номланган ушбу зарарли дастур тармоқ қурилмалари, жумладан роутер ва маълумот сақлагичларга зиён етказади. Хакерлар дастур ёрдамида нафақат сайтлардаги маълумотларни ўғирлашлари, балки рақамли қурилмаларни ишдан чиқаришлари мумкин.
Компания мутахассисларининг таъкидлашича, VPNFilter 54 та давлатда, айниқса Украинада фаол тарқалган.
Аввалроқ Украина хавфсизлик хизматида Киевда ўтадиган Чемпионлар лигаси финали олдидан давлат идоралари сайтларига ҳужум қилиниши мумкинлигини маълум қилинган.
Бу охирги бир неча ой ичидаги биринчи йирик киберҳужум эмас. Апрелда мутахассислар Microsoft Word дастурининг зарарланган файллари оммавий жўнатилганини қайд қилишган.
2017 йил интернет орқали компьютерда сақланувчи маълумотга кира олиш учун фойдаланувчилардан пул талаб қилган шифрловчи вируслар “эпидемияси” авж олди. WannaCry ва NotPetya вируслари ҳужумлари энг йириклари бўлган. Бу вируслардан кўрилган зарар миқдори 5 млрд доллардан ошиб кетган.