01:20 / 23.05.2019
23974

“Дунёдаги энг хавфли ноутбук” сотувга қўйилди

Фото: The Persistence of Chaos

АҚШда Гуо О Донг исмли рассом ва Deep Instinct компанияси “дунёдаги энг хавфли ноутбук”ни сотувга қўйди. Ноутбукнинг бошланғич нархи 1,13 млн долларни ташкил қилади. Гап шундаки, қурилма ўзида тарихдаги энг хавфли 6 та компьютер вирусини сақлайди. Аукцион ортидан эса The Persistence of Chaos махсус сайтида кузатиш мумкин бўлади.

Қурилмага таърифда у 2008 йилда ишлаб чиқарилган 10 дюймли Samsung ноутбуги эканлиги ва Windows XP операцион тизими остида ишлаши айтилган. 

Қурилманинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда умумий қийматда 95 млрд доллар зарар келтирган, тарихдаги энг хавфли 6 та компьютер вируси бор.

Ноутбук ILOVEYOU (15 млрд доллар зиён келтирган), MyDoom (зиён – 38 млрд доллар), SoBig (зиён - 37 млрд доллар), WannaCry (зиён - 100 млн доллар), DarkTequila ва BlackEnergy вируслари билан зарарланган.

Таъкидланишича, гаджет санъат асари сифатидагина сотилмоқда, чунки АҚШда зарарли дастурий таъминотни тарқатиш тақиқланган.

 

Top