Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратурада йиғилиш, дори воситалари таъминотидаги камчиликлар кўриб чиқилди
22 май куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 14 февралдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3532-сон қарори ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори раислигида ўтган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси Р.Қосимов, Бош вазир ўринбосари Қ.Акмалов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К.Рафиков, соҳага алоқадор вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, шунингдек уларнинг қуйи тузилма ва тармоқлари вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, йиғилишда фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ташкил этиш, аҳолини арзон, сифатли ҳамда зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан кафолатли таъминлаш, ижтимоий дорихоналарни ташкил қилиш борасидаги вазифалар ижроси танқидий муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, амалга оширилган кенг қамровли ишлар билан бир қаторда, тиббиёт муассасаларига фармацевтика воситаларини етказиб бериш, дорихоналарни ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмлар нархларининг барқарорлигини сақлаш борасида камчиликларга йўл қўйилган.
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Узмедимпекс» давлат унитар корхонаси, «Дори-дармон» акциядорлик жамияти ҳамда бошқа идоралар ва ҳудудий прокуратура органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган.
Мутасадди вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига белгиланган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйганликлари кўрсатиб ўтилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этмаган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилганлар.
Мавзуга оид
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
18:01 / 05.03.2026
Президент Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари учун янги имкониятларни эълон қилди
11:02 / 03.03.2026