Жамият | 10:53 / 23.05.2018
8967
1 дақиқада ўқилади

Мактаб директори ўринбосари лавозимини ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив фото/ hibiny.com

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими методисти Н. 29-сонли мактаб ўқитувчиси И.ни халқ таълими бўлимида юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу мактаб директорининг ўринбосари лавозимига тайинлаб қўйишни ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан ундан 500 АҚШ долларини олганлиги аниқланган. 

Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланганини маълум қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид