Ўзбекистон | 09:43 / 24.05.2018
7367
2 дақиқада ўқилади

Белгиланган тезликни ошириш орқали содир этиладиган ЙТҲ олдини олишга доир чора-тадбирлар такомиллаштирилади 

Фото: KUN.UZ

Белгиланган тезликни ошириш орқали содир этиладиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга доир чора-тадбирлар такомиллаштирилади. Бу 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"да назарда тутилган. 

Хусусан, 2018 йил сентябрь ойига қадар “Хавфсиз йўл” лойиҳасини амалга ошириш доирасида тезлик режими бузилишини қайд этувчи масофавий автоматлаштирилган воситалар жорий этилишини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларида ва шаҳарларнинг кўча-йўл тармоғида Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини автоматик назорат қилиш ва аниқлаш тизимлари, шу жумладан мамлакатимиз компанияларининг инновацион ишланмалари билан қўшимча равишда жиҳозлаш дастури ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ЛБМА, ИИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар масъул этиб белгиланди.

Шунингдек, 2018 йил октябрь ойига қадар аҳоли пунктлари ҳудудлари бўйлаб ўтадиган автомобиль йўллари участкаларида йўл-транспорт ҳодисалари кўп учрайдиган жойларни қуриш, реконструкция қилиш ва техник қайта қуроллантириш (сунъий ёритиш воситалари билан жиҳозлаш) ишлари амалга оширилади. Бу борада ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, ИИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар масъул этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 74та пост фаолияти тугатилаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид