20:50 / 25.05.2018
17886

Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчилари эълон қилинди

УЕФА Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида энг юқори тезликни намойиш қилган футболчиларни эълон қилди.

Биринчи ўрин «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга насиб қилди. Мисрлик тўпурар барча футболчилар ичида энг юқори тезликни кўрсатди – 33,8 км/с.

Ундан кейинги ўринларни «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд (33,5 км/с), «Ман Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер (33,3 км/с), «Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле (33,3 км/с), «Рома» ҳимоячиси Костас Манолас (33,1 км/ч) эгаллади.

 

Top