Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Samsung зиммасига Apple’га 539 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади
АҚШда ҳакамлар суди Samsung компанияси iPhone’дан нусха кўчиргани учун унинг зиммасига Apple компаниясига 539 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу иш бўйича суд жараёни 2011 йилда, Apple Samsung’ни интеллектуал мулкка ҳуқуқ, жумладан патент ва товар белгиларини бузганликда айблаганда бошланган.
Таъкидланишича, 2012 йилда Apple судда ютиб чиққан ва ярим миллиардд доллардан кўпроқ пул олиши керак бўлган. Бироқ 2016 йилда иш қайта кўриб чиқишга кетган.
Пировард натижада 25 май куни суд Samsung зиммасига дизайн ва ихтирога патентларни бузгани учун мос равишда 533,3 ва 5,3 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклаган.
“Samsung маҳсулотимиздан нусха кўчиргани учун ҳақ тўлаши керак”, деб изоҳ берилган Apple’да.
Мавзуга оид
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
20:18 / 06.06.2026