Жаҳон | 20:30 / 26.05.2018
5136
2 дақиқада ўқилади

Европа авиакомпанияси қўл юки учун ҳақ тўлашга мажбурлай олмади

Фото: Telegraph

Европанинг энг йирик бюджетли авиакомпанияларидан бири Ryanair салонга олиб кириладиган қўлдаги юкка доир янги қоидалар жорий этилиши билан текинга топширилаётган багажлар миқдори ортганини эълон қилган, деб ёзмоқда The Telegraph.

Авиакомпания вакиллари энди бир йил ичида иккинчи бор қўл юкини ўтказиш тартибини ўзгартириши мумкин.

15 январдан бошлаб авиакомпания йўловчилари самолётга ўтиришдан аввал йирик ҳажмдаги (55×40×20 сантиметр) қўл юкини юкхонага топширишлари лозим эди. 35×20×20 сантиметр габаритларга эга сумкаларни бортга олиб кириш мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам юк ташиш текин эди, лекин қўл юкидан айрилгиси келмаганлар уни салонга олиб ўтиш учун алоҳида ҳақ тўлашлари мумкин.

Янги қоидалар бўйича иш олиб борилган ўтган тўрт ойдан сўнг маълум бўлдики, қўшимча харажатларга ҳамма йўловчилар ҳам тайёр эмас экан.  Натижада, қўшимча багаж миқдори кескин ортиши туфайли Ryanair муваффақиятининг асосий омили бўлмиш самолётлар алмашинуви вақти ҳам оша бошлаган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид