Жаҳон | 10:50 / 27.05.2018
37626
2 дақиқада ўқилади

Трампчалик Путинни ҳеч ким яхши кўрмайди – Сноуден

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Россия президенти Владимир Путинни унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп каби ҳеч ким яхши кўрмайди, деб айтди Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден.

Собиқ жосуснинг айтишича, америкаликлар махсус прокурор Роберт Мюллер Трампнинг Москва билан алоқаси”ни исботлай олишига “умид қилмасалар ҳам бўлади”. 

“Дунёда Путинни Трампчалик ҳеч ким яхши кўрмайди. Бироқ фикримча, одамлар Мюллер тергови Трампга қарши объектив исбот топади, деб ҳаддан ташқари кўп нарсага умид қилмоқдалар”, деб айтган Сноуден.

У шунингдек, Россия ҳукумати Трампни “ёллаган” бўлиши мумкинлигига шубҳа билдирди. “Очиқчасини айтганда, Трампни 3 дақиқа эшитган одам бу бўлмағур нарса эканлигини билади. Гапини охирида нима демоқчилигини эслай олмайдиган бундай одамни “жосус” сифатида ёллашлари даргумон”, деб айтган Сноуден.

Бироқ Сноуденнинг айтишича, бу Трамп Россия билан ҳамкорлик қилишни истамаганини англатмайди.

Мавзуга оид