Жаҳон | 19:11 / 28.05.2018
18017
1 дақиқада ўқилади

17 киши рекорд ўрнатиш мақсадида «Запорожец» ичига кириб олди (видео)

26 май куни Запорожьеда «ЗАЗ-968» автоулови - афсонавий «Запорожец»нинг сиғдирувчанлик рекорди янгиланди. Бу ҳақда 061.ua хабар бермоқда.

Фото: 061.ua

Янги рекорд ретро автоуловларнинг «Запорожские врата» кўргазмасида ўрнатилди.

Афсонавий автомобиль ичига 17 жойлаша олган.

Ўтган йили фестиваль вақтида «Запорожец»га 14 киши жойлашган бўлса, ундан аввал - 12 киши.

Айтганча, 2007 йилда 26 нафар одам «букри» ЗАЗ-965’га жойлаша олган - бу 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид