Жамият | 10:51 / 28.05.2018
7631
1 дақиқада ўқилади

Миллий университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди - Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, текширув давомида фуқаро Б. ўзини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўғли Б.ни Ўзбекистон миллий университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 6000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1500 доллар олган шахс ушланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид