Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миришкорлик пиллачилар давлатга пилла сотиш режасини уддалашди
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани пиллакорлари давлат режасини республикада биринчилардан бўлиб уддалашди.

Туманда жорий йилда 1147 та фермер хўжалиги ва 776 та касаначи звеноларда жами минг қути ипак қурти жонлантирилиб, «Radiant Silk» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона билан контракция шартномалари имзоланган эди.
«Radiant Silk» МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан туман пилла етиштирувчи меҳнаткашларига 50 фоиз миқдорда бўнак пули, шунингдек, 50 тонна ун, 10 минг литр ўсимлик ёғи аванс тариқасида босқичма-босқич бериб борилди.
Туман пиллакорлари белгиланган 42 тонна ўрнига хирмонга 44 тонна сифатли пилла хом ашёси топшириб, режани ортиғи билан уддалашди. Айни пайтда туманда пилла хом ашёсини қабул қилиш фаол давом этмоқда. Туманда пилла қабул қилиш ишлари июн ойининг бошига қадар давом этади ва жами 52 тонна пилла топширилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:15 / 06.05.2025
“Бунинг гашти бор”: уйида ипак қурти боқаётган оқбўйралик оила
07:30 / 20.11.2024
Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
18:39 / 10.04.2024
Қашқадарё вилоятида зилзила содир бўлди
23:09 / 03.08.2023