10 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 18:08 да Қашқадарё вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Қайд қилинишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 462 км жанубий-ғарбда, Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида 15 км чуқурликда бўлган. Зилзила магнитудаси 3,8 балл.

Миришкор туманида зилзила кучи 3 балл бўлган.

Талафот ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.