Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф этилмоқда
Ўзбекистонда пенcия ёшини, 2022 йилдан бошлаб, ҳар йили 6 ойга, аёллар учун 58 ёшгача ва эркаклар учун 63 ёшгача ошириб бориш таклиф этилган «Фуқароларнинг давлат пенcия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш муҳокама этилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, пенcия таъминоти тизими айни пайтда 3,3 миллиондан ортиқ фуқаро ёхуд мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизини қамраб олади. Ушбу муҳим масалага доир, Бюджетдан ташқари Пенcия жамғармаси томонидан Концепция лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида, жорий йилнинг 25 май куни Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитаси, Қонунчилик палатаси вакиллари, вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда БМТ Ривожланиш дастури, Жаҳон банки ва ЮНИСEФ мутахассислари иштирокида семинар ўтказилди.
Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масаласи, хусусан, «Фуқароларнинг давлат пенcия таъминоти тўғрисида»ги Қонунинг янги таҳрирда ишлаб чиқилиши батафсил муҳокама қилинди. Бу борада, қонунни чет эл тажрибасини ўрганиш ҳамда мамлакатнинг демографик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш тўғрисида фикрлар билдирилди.
Мутахассис ва экспертлар таъкидлашича, Концепцияда ижтимоий адолатлиликни қарор топтириш жиҳатлари инобатга олиниб, ишловчи пенционерларга тўлиқ пенcияларини тўлаш, пенcия таянч миқдорини ҳисоблашда амалдаги ҳисобга олинадиган чегаравий энг кам ойлик иш ҳаққининг 8 баробарини 12 баробаригача ошириш каби таклифларни ўз ичига қамраб олган.
Шунингдек, таклиф этилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, семинар иштирокчилари, шу жумладан халқаро молия институтлари экспертлари, янги таклиф этилаётган нормаларни босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги тўғрисида фикр билдиришди.
Хусусан, дастлабки босқичда талаб этиладиган минимал иш стажини босқичма-босқич ҳар йили, 2019 йилдан бошлаб 10 йилгача ошириши, пенcия ёшини эса 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 6 ойга, аёллар учун 58 ёшгача ва эркаклар учун 63 ёшгача ошириб бориш тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенcия жамғармасининг расмий веб-сайтида жорий йилнинг 28 апрел куни фуқароларнинг давлат пенcия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишлаб чиқилган Концепция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилганди.
Мавзуга оид
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022
“Битта вазирлик ҳамма вазирлик устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди” — Тимур Ишметов вазирликлар бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаши ҳақида
15:14 / 21.11.2022