Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Қрим билан чегарадош туманлардаги жиддий муаммо ҳақида маълум қилди
Украина президентининг Қримдаги доимий вакили Борис Бабиннинг айтишича, Қрим билан чегарадош бўлган қатор туманларда «давлат бошқаруви белгиларининг йўқолиши» кузатилмоқда. Бу ҳақда у «Обозреватель»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг аниқлик киритишича, хусусан, Херсон областининг Геническ туманида «оммавий уюшган жиноий гуруҳлар пайдо бўлиб, улар Украинага қарши акциялар ўтказмоқда».
«Вазият ҳозирча ҳарбий кўриниш олмади, бироқ, хавфсиз ҳам эмас. Маҳаллий даражада бунга қарши курашиш осон эмас, ҳам полиция, ҳам ижро ҳокимияти қийналмоқда. Ишончим комилки, бизнинг махсус хизматлар ва марказий аппарат тегишли чораларни кўради. Бироқ, Украина халқи бу муаммо ҳақида билиши керак», - дея маълум қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Қримдаги ҳарбий имкониятларини кучайтираётгани хабар берилганди.