Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
Россия армияси G7 давлатлари Украинага қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш ҳақида баёнот берганидан кўп ўтмай Киевга баллистик ракета зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ҳаво тревогаси эълон қилиниб, портлаш овозлари эшитилди.
18 июнга ўтар кечаси Россия Қуролли кучлари Украина пойтахти Киевга ракета ҳужумини амалга оширди. Бу ҳақда халқаро ахборот агентликлари хабар бермоқда. Ҳужум G7 мамлакатлари Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдамни оширишга тайёр эканини маълум қилганидан кейин содир бўлди.
AFP мухбирларининг хабар беришича, Киев шаҳрида тун давомида ҳаво тревогаси сиреналари янграган. Орадан кўп ўтмай шаҳар аҳолиси ракета учиши ва кучли портлаш овозларини эшитган.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко ўзининг Telegram-канали орқали пойтахт томон баллистик ракеталар учирилгани ҳақида огоҳлантирган.
«Ҳавф тугагунига қадар хавфсиз жойларда қолинг», — дея мурожаат қилган у шаҳар аҳолисига.
Шу билан бирга, Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ҳам баллистик ракета ҳужуми хавфи сақланиб қолаётганини маълум қилди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, портлаш овозлари фақат Киевдагина эмас, балки Полтава ва Суми шаҳарларида ҳам эшитилган. Полтава шаҳар кенгаши айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилганини маълум қилди.
Запорижжя вилояти маъмурияти ҳам минтақада портлашлар содир бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари Суми вилояти учун бошқариладиган авиабомбалар билан зарба бериш хавфи ҳақида алоҳида огоҳлантириш тарқатди.
Маълум қилинишича, тун давомида Украинанинг бир қатор бошқа вилоятларида ҳам бир неча марта ҳаво тревогаси эълон қилинган. Расмийлар аҳолини хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
08:29
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026