Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Самарқандга қуриладиган янги йўл ҳақида гапирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
«Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Умаров (Бахтиёр Умаров - таҳ.) тайинланди. Мен бу одамни бир ярим йилдан бери кўп соҳаларда синаб кўрдим. Билими бор, садоқати бор, ўзини қийнаб ишлайди. Туризм биз учун локомотив соҳа, туризмга ҳамма раҳбар ёрдам бериши керак. Бизда 27 йилда туризм бўлмаган. Давлат ёпиқ бўлган. Давлат ёпиқ бўлса, қандай қилиб турист келади. Жуда катта қарорларга қўл қўйдик, лекин бугун замон ўзгаряпти, талаб соат сайин ўзгаряпти. Шунинг учун ҳам Умаровнинг олдига жуда катта масалаларни қўйдим. Бош вазир ҳам бунга ёрдам беради.
Туризм эртага бизни боқади. Меҳмонхоналар, инфратузилма қилмасак бўлмайди. Самарқандга янги йўл қурмоқчимиз, кўп нарса қилмоқчимиз. Лекин бир йилда бўлмайди. 27 йил қотиб қолганмиз, ҳозир кўп жойларга эълон бердик, аммо меҳмон кутадиган шароитимиз йўқ, меҳмонхона йўқ. Шуни ҳамма билиши керак», - дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026