Ўзбекистон | 23:04 / 13.06.2026
468
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасида Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ҳукуматлари раҳбарияти ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотлар вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги

Ташриф давомида Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси билан Самарқанд вилоятида рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тест синовларини ўтказиш марказини очиш ҳақида келишувга эришилди.

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти инсон ҳуқуқлари ҳамда бола ҳуқуқлари бўйича вакиллари, шунингдек Халқаро адвокатлар коллегияси раҳбарияти билан учрашувлар якунлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва тезкор ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга оид келишувлар тузилди.

Ташриф доирасида делегация Ленинград вилояти Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳам бўлиб, у ерда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган шароитлар билан танишди.

Муассаса раҳбарияти билан зарур ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва фуқароларнинг ватанга тезроқ қайтарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид