Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AKFA жаҳон бозорига қадам босди!
AKFA компаниялар гуруҳи таркибидаги BENKAM компанияси АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларга алюмин профилларини экспорт қилишни бошлади.
Алюмин ва пвх профиллар, ишлаб чиқариш билан оммага танилган AKFA компанияси таркибидаги BENKAM 2015-йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Янги компания Ўзбекистон-Европа қўшма лойиҳасидир. Асосий мақсад – сифатли алюмин профилларни ишлаб чиқариб, Марказий Осиё, Европа ва чет эл мамалакатларига экспорт қилишдан иборат.
BENKAM – бу тўлиқ автоматлаштирилган ишлаб чиқариш бўлиб, бу ерда алюмин профилларни ҳар қандай мураккаб чизмалари асосида ишлаб чиқариш мумкин. Ишлаб чиқариш ўз ичига экструзиядан ташқари, профилни анодлаш ва бўяшни ўз ичига олади. Ҳар бир мижоз қуйидаги хизматлар билан кафолатланади:
• Юқори сифатли маҳсулот. Ташкилотга ИСО сифат тизими жорий этилган, барча буюртмалар эН стандартларига мос келади.
• Яхши ишлаб чиқилган логистика. Компания Марказий Осиё, Навоий эИЗда жойлашган. Заводдан бир километр масофада Навоий аеропорти ва темирйўл стансияси жойлашган. Олдида эса мижозларга профилларни тезда етказиб беришга имкон берувчи автомагистраллар фаолият юритади.
2018-йилнинг январида ишлаб чиқариш жадаллашди – йилига 36 минг тонна профил ишлаб чиқариш кучига эга. Экспорт маҳсулотлари МДҲ, Германия, Полша, Литва, АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларга жўнатилди.
Жаҳон компаниялари Ўзбекистоннинг сифатли алюмин профиллари билан қизиқишни бошлади. Жумладан, 2016-йилда Dusseldorf Messe (Германия) кўргазмасида BENKAM ходимлари 127 мижоз базасини жамлашди ва Европа давлатларига маҳсулот етказиб бериш учун йирик шартномалар имзолашди. 2018-йилда янада кенгайган ишлаб чиқариш қувватлари ва йўлга қўйилган логистика тизими билан компания яна кўргазмада қатнашди.
"Бизнинг маҳсулот бутун дунёга Ўзбекистонда қулай нархларда жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш мавжудлигини намоён этмоқда. Бу бизнинг давлатимизга қизиқиш уйғотиши билан бирга, бизнинг олдимизга янги вазифаларни ҳам қўймоқда”, - деб таъкидлади ишлаб чиқариш корхона раҳбари.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 27.06.2023
Марказий Осиёда таълимнинг янги даври: AKFA университети Central Asian University (CAU)га ўзгартирилди
16:50 / 16.06.2023
AKFA университетида грант олиш имкониятлари: муваффақиятли таълим учун молиявий ёрдам
20:00 / 21.04.2021
AKFA Университети Times Higher Education Impact Ranking рейтингига кирди
12:00 / 11.03.2021