Жаҳон | 19:58 / 30.05.2018
32950
2 дақиқада ўқилади

Бабченко «тирилди». Журналистнинг ўлими саҳналаштирилган бўлиб чиқди

Фото: Reuters

Россиялик журналист Аркадий Бабченко тирик, унинг «ўлдирилиши» эса уюштирилган эди. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

«Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган ажойиб операция натижасида Аркадийнинг ўлимига буюртма олган киллер ва қотиллик ташкилотчиси ушланди. 

Жиноятнинг буюртмачиси ва ташкилотчилари ишини яхшироқ ҳужжатлаштириш мақсадида, қўлга тушган киллер буюртмани муваффақиятли бажарганига ишонтириш лозим эди.

Аркадий Бабченконинг «ўлими» саҳналаштирилганини жуда тор доирадаги одамлар билган. Бу махфий ахборотнинг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида қилинган. Бунинг учун, ҳуқуқ-тартибот идоралари жуда катта ҳажмдаги махсус ахборот операциясини амалга оширишган. 

Айнан шу мақсадда, Аркадий Бабченкони ўлдирган ва гўё Кавказ миллатига мансуб бўлган шахснинг фотороботи тузилган ва чоп этилган эди. Вазиятнинг ҳаққоний экани бўйича тасаввур уйғотиш мақсадида, Аркадийнинг ўлими ҳақида Миллий Полиция вакиллари расмий баёнот беришди. Журналистнинг ўлими ҳақидаги хабар дунёнинг минглаб қалбларини қайғуга солиши маълум бўлса-да, полициянинг бошқа иложи йўқ эди.

Киллердан то буюртмачилар ва ташкилотчиларгача бўлган занжирни топиб олиш ва воқеаларни ҳужжатлаштириш мақсадида, уларда буюртманинг муваффақиятли бажарилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш ва тергов томонидан ҳужжатлаштириладиган амалларни содир қилишга мажбурлаш лозим эди» - деди Украина ИИБ раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко.

Мавзуга оид