Жаҳон | 18:08 / 31.05.2018
16471
2 дақиқада ўқилади

Бабченконинг ўлдирилиши нима учун саҳналаштирилгани маълум бўлди

Фото: Reuters /Valentyn Ogirenko

Украина Олий радаси депутати Антон Герашченко журналист Аркадий Бабченконинг ўлдирилиши нима учун саҳналаштирилганини тушунтириб берди. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилмоқда.

Унинг аниқлик киритишича, Бабченконинг ўзи бунга рози бўлган.

«Аркадий Бабченконинг ўлдирилишини саҳналаштириш борасида вазифа бор эди, бу Россия ҳудудида бўлган буюртмачиларнинг изига тушиш учун керак бўлди. Бунда ташкилотчининг буюртмачилар билан алоқаси ўрнатилди», - дея маълум қилган Герашченко.

Унинг сўзларига кўра, қотилликни саҳналаштириш услуби «дунё каби эскидир».

«Аркадий Бабченко ўзи айтиши мумкин эди: «кечирасизлар, мен бундай хатарга боришни хоҳламайман». Бироқ у, буюртмачилар ва ташкилотчилар ўртасидаги алоқани охиригача ҳужжатлаштириш зарурлигини тушуниб, бу ишга борди», - дея аниқлик киритган Герашченко.

Бабченко ўлдирилгани ҳақидаги хабар 29 май оқшомида пайдо бўлди. Эртаси куни УХХ журналистнинг тирик экани, Бабченконинг ўлдирилиши ҳақиқий суиқасд ташкилотчиларини қўлга олиш мақсадида саҳналаштирилганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Бабченко воқеасига муносабат билдирганди.

Мавзуга оид