Ўзбекистон | 23:45 / 31.05.2018
8741
1 дақиқада ўқилади

Ҳар бир туманда, ҳар йили муҳтож аёлларга 10тагача уй-жой берилади

Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида ҳар йили муҳтож хотин-қизларга 6-10та арзон уй-жойлар ажратилади. 

Бу ҳақда "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида шундай дейилади. 

Қарорда маълум қилинишича, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган уйларни молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- 25 фоиз бошланғич бадал хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағи;
- 75 фоизи тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари орқали.

Агар талабгорни кредит қоплашга имконияти бўлмаса, олинган маблағлари - у ишлаётган ташкилот, Касаба уюшмалари федерацияси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига қоплаб берилади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид