Жамият | 21:24 / 31.05.2018
6809
1 дақиқада ўқилади

“Маҳалла посбони” ва котиблари ҳам биринчи ёрдам кўрсатиши мумкин

Наманган шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг посбон ва котиблари биринчи ёрдам кўрсатиш асослари бўйича ўқитилди, деб хабар беради ЎзА.

Ўқув курси дастурига кўра, тингловчиларга Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти мақсад ва вазифалари, анатомия ва физиология асослари, нафас йўлларининг сиқилиши, нафас олишнинг бузилиши ва тўхтаб қолиши, юрак хуружи, юракнинг тўхтаб қолиши, жароҳатлар ва куйиш, таянч ҳаракати аппарати жароҳатлари, бош-умуртқа жароҳатлари, йўл-транспорт ҳодисалари, ҳушдан кетишга олиб келадиган касаллик ва ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш тартиб-қоидалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.

"Юқоридаги мавзуларнинг ҳар бири бўйича назарий билимлар амалий машғулотлар орқали мустаҳкамланди", дейилади хабарда. 

Ўзбекистон Республикасининг “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, беғараз донорликни ривожлантириш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди. ​

Мавзуга оид