10:14 / 31.05.2018
7342

NYT: Меркель жаҳон либерал тартибини Трампдан ҳимоя қилиш учун канцлер бўлиб қолди

Фото: AP / Manuel Balce Ceneta

Германия канцлери Ангела Меркель Дональд Трамп АҚШда 2016 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, халқаро либерал тартибни ҳимоя қилиш зарурлигини тушуниб етгани туфайли тўртинчи муддатга сайланишга қарор қилган. Меркелнинг сўзлари АҚШ собиқ президенти Барак Обама маслаҳатчиси собиқ ўринбосари Бен Родснинг китобида келтирилади, деб хабар бермоқда The New York Times.

Родснинг «The World as It Is» («Асл кўринишга эга дунё») китоби жорий йилнинг 5 июнь куни сотувга чиқарилади. Унда маслаҳатчи собиқ ўринбосари Обама давридаги Оқ уй ҳақида ўз хотиралари билан бўлишган.

Китобнинг қисмларидан бирида Родс Меркель ва Обама суҳбати ҳақида ёзган. Қайд этилишича, Меркель кўрсатилган мулоқот вақтида Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, «либерал халқаро тартибни ҳимоя қилиш учун янги муддатга бориш ҳақида қарор қабул қилгани»ни айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Трамп Меркелдан Путин билан ўзини қандай тутиш кераклигини сўрагани ҳақида хабар берганди

Top