Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шапка» ва навбатларсиз: Ўзбекистонда автомобиль харид қилингандаёқ бериладиган бўлади
Ўзбекистонда автомобилларни сотиш тизими ўзгартирилади, у мижозларга автомобилни сотиб олиш кунида олишга имкон беради, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимов.
«Савдо сиёсати - энг муҳим устувор вазифа. Бизнинг мақсадимиз нима: мижоз келади, машина учун пул тўлайди ва уни дарҳол олиб кетади. Бу биринчи навбатда таъминлашимиз керак бўлган нарса. Агар одам пулининг 85 фоизини тўласа, машина заводники эмас, балки унинг ўзиникидир. Бизнинг устувор вазифа - мижозни сотиб олиш вақтида автомобиль билан таъминлаш», - деди Салимов журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, савдо тизимини дарҳол қайта ташкил этиб бўлмайди, аммо бу йўналишда ишлар бошланган. Яқинда GM Uzbekistan’да савдо ва маркетинг тизимига масъул раҳбарлар алмашди, деди Салимов.
«Албатта, бу қийин вазифа ва 2-3 ой ичида уни амалга ошириш жуда мушкул. Савдо тизими ўнлаб йиллар давомида бор эди, аммо биз глобал амалиётни албатта татбиқ этамиз», - дея таъкидлаб ўтди у.
Салимов Ўзбекистонда дилер фақат «завод билан мижоз ўртасида узатиш бўғини» эканини таъкидлади. «Дилер фақат шартнома беради ва мижозни автомобиль билан таъминлайди. Барча юридик ва молиявий масъулият заводга юкланади. Агар жаҳон амалиётига назар ташласангиз, савдо тизими жуда бошқача тарзда қурилади. Дилер машинани заводдан сотиб олади, бу унинг мулкига айланади. У машинани қанча тез сотса, пул маблағлари айланмасини шунча тезроқ таъминлайди. Бизда дилеримиз фақат шартнома ва автомобилни беради, шу билан бирга, ўзининг 3%лик улушини олади», - дея айтиб ўтди «Ўзавтосаноат» раҳбари.
«Коррупцияга қарши курашни мантиқий якунга келтирамиз. Бу қандайдир ножоиз хаёлларга эга ишчилар билан бевосита курашдир... », - дея хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салимов автосаноат қайта ташкил этилиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда
19:34 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёевга автомобил саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди
15:26 / 10.07.2024