Жамият | 15:51 / 31.05.2018
7745
2 дақиқада ўқилади

Юқори Чирчиқдаги хонадондан деярли 7 килограмм «кўкнор» топилди

Иллюстратив фото/Pinterest

16 май куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2018” тадбири давомида, Дархон кўчасида яшовчи Ж.А. исмли аёлнинг уйидан 6 кг. 953,8 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шунингдек,  29 май куни “Қорадори-2018” тадбири давомида Тошкент шаҳар “Бектемир” ЙПХ масканида “Қўйлиқ-Дўстобод” йўналиши бўйича қатновчи “Исузу” русумли автобус йўловчиси, Яшнобод туманида яшовчи муқаддам судланган Ф.Ф. ва Тошкент вилоятида яшовчи К.П.ларнинг сумкасидан 2 кг. 296 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстонлиқда 2 килограмм, Ғазалкентда қарийб 3 килограмм «кўкнор» топилгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид