Ўзбекистон | 09:38 / 01.06.2018
6615
2 дақиқада ўқилади

Суд биносига телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини судда раислик қилувчи рухсатисиз олиб кириш тақиқланади 

Фото: Uza

“Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Ички ишлар вазирлиги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча:

13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“13. Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

14. Суд биносига мобил телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади, мазкур Йўриқноманинг 14-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.”.

Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилади:

“14-1. Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.”.

16-банддан “(мобил телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналар)” деган сўзлар чиқариб ташланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид