21:14 / 02.06.2018
9387

Япон меҳмонхонаси мушук ижараси сабабли танилиб кетди

Япониядаги анъанавий меҳмонхона – реканлардан бири мушукни ижарага бериш хизмати билан танилиб кетди.

Термал курорт Хаконэда жойлашган меҳмонхонада бунгача “мушук кафеси” бор бўлиб, унда мушуклар билан 1800 иенга (15 доллар) ўйнаш мумкин бўлган. Эндиликда меҳмонхона эгалари ушбу бизнесларини кенгайтиришга ва мушукни соатига 800 иендан ижарага бериш хизматини йўлга қўйишга қарор қилишди.

Ушбу хизмат биргина Токионинг ўзида Neko no Mise (Мушук дўкони) туридаги 150 компания мавжуд бўлган Япония учун ҳам антиқа ҳисобланади. Бу компаниялар мушук ва бошқа жонзотларни ижарага беради.

Меҳмонхонада тўхтаганлардан бири бу хизмат ҳақида мақтовли сўзларни ёзгандан кейин меҳмонхона машҳурлашиб кетган. 

Фото: Twitter /mituyasann

Натижада кам таниқли кичик меҳмонхонага сайёҳлар томонидан ақлбовар қилмас даражада талаб туша бошлаган. Меҳмонхона сайтида ҳаттоки қуйидаги мазмундаги эълон пайдо бўлган: Илтимос, ходимларимиз оз эканини тушунасиз, деб умид қиламиз. Июнь ва июль бизда жойлар тўлиқ эгалланган, жойлар йўқ, бироқ август ва сентябрга бир нечта бўш хона бор. Ва илтимос бизга тунги вақт ва эрта тонгда қўнғироқ қилишни бас қилинг”.

Талабнинг ошиши меҳмонхона эгаларига нархларни кўтариб юборишга имкон берган.

Top