Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мулкни баҳоловчи корхоналар тоифаланади, аввалги шартномалар текширилади — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарори қабул қилинди.
Қарорда бугунги кунда баҳолаш хизматлари бозорида малака сертификатига эга мингга яқин баҳоловчилар меҳнат қилувчи икки юздан ортиқ баҳоловчи ташкилотлар фаолият юритаётгани, бир қатор муаммо ва камчиликлар профессионал баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантиришга ҳамда баҳоловчи ташкилотларга бўлган ишончни оширишга тўсқинлик қилаётгани санаб ўтилган.
Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш, баҳоловчиларнинг профессионаллик даражаси ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, мазкур соҳада бажариладиган ишларнинг холислиги ва сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади), Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқулланмоқда:
а) баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ва баҳолаш ташкилотлари устав капитали (устав жамғармаси)нинг энг кам миқдорига бўлган талабни бекор қилиш;
б) баҳоловчи ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация марказида аккредитация қилиш тартиб-таомилларини жорий қилиш;
в) Давлат рақобат қўмитасининг:
- баҳоловчининг малака сертификатини бериш функциясини – Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига;
- мулкни баҳолашнинг янги стандартларини тасдиқлаш, шунингдек, амалдаги мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш функциясини – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ўтказиш.
Белгиланмоқдаки:
- баҳоловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурлари Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган ҳолда тасдиқланади;
- баҳоловчи ташкилотларнинг илгари берилган лицензиялари амал қилиш муддати 2019 йил 1 январдан тугатилади;
- Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида ҳар йили малака ошириш курсларини ўтаган тақдирда баҳоловчиларнинг илгари берилган малака сертификатлари амал қилиш муддати тугагунига қадар уларни қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.
Белгиланмоқдаки, баҳоловчи ташкилотнинг жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда суғурталовчининг суғурта қопламаси тўловини амалга ошириши юзасидан мажбурияти бўйича суғурта пули:
- кўчар мулкни баҳолаш учун, қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлар бундан мустасно – энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан;
- кўчмас мулкни баҳолаш учун, мулкий комплекс сифатидаги корхона бундан мустасно – энг кам иш ҳақининг 2500 бараваридан;
- бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳолаш учун – энг кам иш ҳақининг 000 бараваридан кам бўлмаслиги керак, деб белгилаб қўйилмоқда.
Баҳоловчиларга тоифа беришнинг сертификатланган баҳоловчилар, иккинчи, биринчи ва олий тоифали баҳоловчиларни ўз ичига олувчи тизими амалиётга жорий этилсин ҳамда баҳоловчиларга қуйидаги асосий талаблар ўрнатилсин:
- иккинчи тоифага – тоифа берилаётган вақтда баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи сифатидаги бир йилдан кам бўлмаган иш тажрибасининг, шунингдек, турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 15 та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги;
- биринчи тоифага – тоифа берилаётган вақтда баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи сифатидаги уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасининг, шунингдек, турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 25 та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги;
- олий тоифа – тоифа берилаётган вақтда баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи сифатидаги беш йилдан кам бўлмаган иш тажрибасининг, шунингдек, турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 35 та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бир ой муддатда Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Белгилаб қўйилмоқдаки:
- баҳоловчи ташкилот устав капитали (устав жамғармаси)нинг камида
- 51 фоизи мазкур баҳоловчи ташкилотнинг битта ёки бир нечта штатдаги баҳоловчисига тегишли бўлиши лозим;
- 2019 йил 1 январидан бошлаб баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари фақат биринчи ёки олий тоифадаги баҳоловчи бўлиши мумкин;
- баҳоловчи, агар у бошқа баҳоловчи ташкилот штатида турган бўлса, баҳоловчи ташкилот томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида баҳолаш ишларини олиб боришга жалб қилина олмайди;
- буюртмачи ёки бошқа шахсларнинг, агар бу баҳолаш натижасининг ишончлилигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, баҳоловчининг фаолиятига аралашувига, жумладан, баҳолаш объектини баҳолашда аниқланиши ёки таърифланиши лозим бўлган масалалар доирасини чеклашга йўл қўйилмайди;
- баҳоловчи объектив баҳолашни олиб боришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги оқибатида баҳолашни ўтказишда иштирок эта олмаслиги ҳақида буюртмачига ёки меҳнат шартномасини тузган баҳолаш ташкилотига маълумот бериши шарт;
- баҳолаш объектини баҳолашни ўтказганлиги учун баҳоловчига тўланадиган ҳақ миқдори баҳолаш объекти қийматининг якуний миқдорига боғлиқ бўла олмайди;
- баҳолаш ҳақида ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертиза қилиш учун фақат биринчи ёки олий тоифа баҳоловчилар жалб этилиши мумкин.
Аффилланган шахс бўлган баҳоловчи ташкилот ёки баҳоловчи томонидан баҳолаш ҳақида ҳисоботлар ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш тақиқланади, бундай шахслар деб қуйидагилар тан олинади:
- баҳолашни олиб борган баҳоловчи ташкилот мулкдори, муассиси (иштирокчиси), кредитори, суғурталовчиси, баҳоловчиси;
- буюртмачининг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори, ишчиси;
- баҳолаш объектига нисбатан мулкий манфаатга эга бўлган ёки мазкур бандда кўрсатилган шахслар билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахс;
- буюртмачи ёки баҳолашни олиб борган баҳоловчи ташкилот кузатув кенгашининг аъзоси, директор ёки бошқарув аъзоси ваколатларини амалга оширадиган шахс;
- устав жамғармаси (устав капитали)да баҳолашни олиб борган баҳоловчи ёки баҳоловчи ташкилот улуши бўлган юридик шахс;
- қонунчиликда назарда тутилган бошқа шахслар.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 августга қадар муддатда 2016–2018 йилларда давлат мулкини баҳолаш бўйича тузилган контрактларни ҳамда амалга оширилган баҳолаш натижаларини танқидий ўрганади.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
23:06 / 11.08.2020