Технология | 10:30 / 04.06.2018
2078
1 дақиқада ўқилади

Facebook фойдаланувчилар маълумотини компаниялар билан бўлишади - NYT

Фото: Global Look Press/ZUMA/Jaap Arriens

Facebook компанияси смартфонлар ва бошқа электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчиларига фойдаланувчилар шахсий маълумотига кириш имконини тақдим этади. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқ сўнгги ўн йил давомида электрон қурилмалар йирик ишлаб чиқарувчилари билан кўплаб келишувларга эришган бўлиб, улар компанияларга Facebook фойдаланувчилари шахсий маълумотига кириш имконини яратади.

Таъкидланишича, бу келишувлар Марк Цукерберг компанияси томонидан фойдаланувчилар маълумотларини ҳимоя қилиш қоидаларига зид келади.

Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, смартфон ишлаб чиқарувчилари нафақат Facebook фойдаланувчилари, балки уларнинг дўстлари маълумотига ҳам кириши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид