Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин 6 нафар генерални истеъфога кетказди
Россия президенти Владимир Путин 6 нафар генерални истеъфога кетказди.
Путиннинг бу ҳақдаги фармонига кўра, ўз лавозимидан Россия фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Владимир Степанов, Қрим ички ишлар бошқармаси бошлиғи Сергей Абисов, Кемерово вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Александр Мамонтов, Тергов қўмитасининг ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Виктор Долженко, Қрим фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Сергей Шахов, ички ишлар вазирлигининг молия-иқтисод сиёсати департаменти бошлиғи Надежда Ромашова озод қилинганлар.
Аввалроқ тергов қўмитаси “Зимняя вишня” савдо марказидаги ёнғин туфайли Кемерово вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Александр Мамонтовга қарши жиноий иш қўзғатганди. Тергов версиясига кўра, Мамонтов 2017-2018 йилларда савдо марказида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текширувдан ўтказмаган. Бундан ташқари, у давлат ғазнасидан 1,8 млн рублдан кўпроқ маблағни ўзлаштиришда айбланмоқда. Мамонтовнинг ўзи айбини тан олмаяпти.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026