Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда
9 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити майдонида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Президент шунингдек ХХР, Ҳиндистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, ШҲТ саммити 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, ШҲТ 2001 йилда Шанхайда асос солинган доимий фаолият юритувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилот ҳисобланади.
Ҳозирда ШҲТга аъзо мамлакатлар - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон.
Шунингдек Афғонистон, Эрон ва Мўғулистон ШҲТ қошидаги кузатувчи давлатлар мақомига эга.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024