Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда 200 нафарга яқин маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди
Нигериянинг Нигер штати, Минна шаҳридаги қамоқхонадан камида 180 нафар маҳбус қочиб кетган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Абдулраҳмон Данбазауга асосланган ҳолда Daily Post хабар тарқатди.
Газетма маълумотига кўра, маҳбусларнинг 30 нафарини ортга қайтаришга муваффақ бўлишган.
Нигер штати губернатори Сани-Беллонинг маълум қилишича, штат ҳукумати федерал ҳукумат билан қамоқхоналардаги шароитларни яхшилаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда ҳамкорлик қилмоқчи.
Айни вақтда ҳукумат маҳбусларнинг қочиб кетиши омилларини ўрганмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
09:47 / 09.03.2026
Хабаровскдаги 75 нафар ўзбекистонлик маҳбус билан суҳбат ўтказилди
18:10 / 24.02.2026
Жазо муддатини ўтаган ёшлар учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси йўлга қўйилади
10:40 / 21.01.2026