07:52 / 05.06.2018
9518

Тунис қирғоқлари яқинида фожиа, 58 киши ҳалок бўлди

Фото: Al Jazeera

Тунис қирғоқлари яқинида ичида ноқонуний мигрантлар бўлган қайиқ ҳалокатга учради, воқеа оқибатида 58 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» маҳаллий ҳукуматга асосан хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида - Туниснинг 31 фуқароси ва бошқа давлатларнинг 22 фуқароси бор.

Таъкидланишича, қолган ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмади.

Шу билан бирга, тезкор хизматлар тахминан 68 кишини қутқаришга муваффақ бўлишган.

Top