Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сайл: велосипедлар бепул тақдим этилади
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси 2018 йилнинг 9 июнь куни Тошкент шаҳрининг “Пахтакор” марказий стадионида велосипед ихлосмандлари иштирокида “Велосипедчилар сайли” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Федерация Матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.
“Велосипедчилар сайли”да Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан профессионал велосипедлар, спорт анжомлари, спорт формалари, спортчиларни қувватлантирувчи воситалар ва озиқалар кўргазмаси ўтказилади. Мазкур кўргазмада Миллий терма жамоа мураббийлари, мутахассислар ва таниқли спортчилар мастер класс ўтиб беришади.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, “Велосипедчилар сайли”да велосипед ҳайдаш истагида бўлган иштирокчилар 16:00дан 19:00гача паспортлари билан рўйхатдан ўтиб, бепул велосипед олиб, белгиланган ҳудудда сайр қилишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
09:15
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
08:58 / 17.06.2026
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
08:35 / 15.06.2026