Ўзбекистон | 13:31 / 07.06.2018
4831
3 дақиқада ўқилади

Адҳам Икромов: ШҲТ аъзолари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга янада устувор аҳамият берилади

6 июнь куни Хитойнинг Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ишбилармонлар кенгаши ўз бизнес-форумини бошлади. 

Форумда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти таркибига кирувчи 8та мамлакат Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши вакиллари қатнашмоқда.

Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Форумнинг асосий мақсади Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Форум ўзаро стратегик алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицияларни жалб қилиш, инновацияларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга бағишланган иккита пленар сессия шаклида бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ҳудудий жойлашувидан келиб чиқиб кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мамлакатларнинг иқтисодиётида кичик бизнеснинг ролини кўриб чиқдилар.  

Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

«Бугунги кунда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистоннинг кўпгина янги саноат корхоналарида, нефт ва газ, телекоммуникация, транспорт, тўқимачилик, туризм, қурилиш, кимё ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Биз ШҲТга аъзо давлатлар билан кўп қиррали савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга устувор аҳамият берамиз.

Шу муносабат билан биз «Битта камар, битта йўл» концепциясига умид боғлаяпмиз, унинг амалга оширилиши бизнинг нуқтаи назаримизда минтақада ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Бизнинг фикримизча, ушбу лойиҳани амалга ошириш иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестицияларни жалб қилиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, транспорт-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Биз лойиҳанинг бундай йўналишларини қўшма инфратузилма, саноат инвестициялари, ресурсларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби қўллаб-қувватлаймиз», - деди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов.

Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

 Форум ШҲТ саммити доирасида ўтказилмоқда. Бугунги кунда ШҲТ Ишбилармонлар Кенгашининг мажлисини ўтказиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид