11:25 / 07.06.2018
21163

Июнь ойи охирида магнит бўрони кузатилиши маълум қилинди

Фото: NASA / GSFC/SDO

Ерда 28 июнда G1 биринчи даражадаги магнит бўрони кузатилади, 27 ва 29 июнда магнитосфера қўзғалган ҳолатда бўлади. Бу ҳақда РИА «Новости» Россия Фанлар академиясининг Лебедев номидаги Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораторияси прогнозига асосан хабар қилмоқда.

Беш баллик шкала бўйича G2 даражадаги ҳодиса сифатида баҳоланувчи магнит бўронлари энергетик тизимлардаги кучсиз носозликларга олиб келади, шунингдек, космик қурилмаларни бошқариш тизимларига кичик таъсир кўрсатади. Шунингдек, бундай ҳолатда 60 даража ва ундан юқори кенгликларда қутб ёғдулари кузатилиши мумкин.

Аввалги магнит бўронлари 2 июнь, 6 ва 7 майда кузатилди, жорий йилдаги энг йириги эса апрелда қайд этилди.

Top