Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: полиция олиб қочилган бронетранспортёрни 100 километр қувиб борди
Қўшма Штатлар полицияси тахминан 75 миля (120 километр) масофада ҳарбий қисмдан ўғирлаб кетилган бронетранспортёр (пиёда аскарларни олиб юриш ва разведка учун белгиланган зирҳли автомашина)ни таъқиб қилди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, бронетранспортёрни Блэкстоундаги Америка ҳарбий базаси аскарларидан бири олиб қочган. Таъқиб этиш тахминан 120 километр давом этди, армияга қарашли транспорт воситаси соатига тахминан 64 километр тезликда ҳаракатланган. Ричмонд кўчаларида жиноятчи полицияга таслим бўлишга қарор қилган.
Телеканал маълумотларига кўра, бронетранспортёрда қурол бўлмаган.
Ҳозирги вақтда полиция бу шахс шу ишни нега қилганини аниқлаштириш билан банд.
Мавзуга оид
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
21:10 / 16.04.2026
АҚШ Эронга қарши яна бир «Иқтисодий қаҳр» операциясини бошлайди
20:59 / 16.04.2026
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
18:29 / 16.04.2026