Light | 15:47 / 08.06.2018
32856
3 дақиқада ўқилади

Ҳар бир мамлакатга бироз Япония етишмаслигининг 17 сабаби

Япония ҳақида нималарни биламиз? Бу аниме, сумо ҳамда сакура мамлакати. Инновацион ҳожатхоналар, аниқлилик, исталган нарсалар сотиладиган вендинг автоматлари ҳақида нима дейсиз? Япония – ўзга олам. Японияликлар учун одатий бўлган нарсалар бошқаларда ҳайрат, баъзида ҳасад уйғотади.

Фото: Bored Panda

Японча протест. Автобус ҳайдовчилари иш ташлаш уюштиришди, бироқ ўз маршрутларида юришда давом этдилар. Бироқ йўл ҳақи учун йўловчилардан пул олишмаган.

Фото: Bored Panda

Темир банкалар қопқоғида ичимлик номи Брайль шрифтида ёзилган.

Фото: Bored Panda

2014 йил жаҳон чемпионатида ўз жамоасининг Кот-д’Ивуар жамоаси билан бўлган ўйиндаги мағлубиятига қарамай, япониялик ишқибозлар матчдан кейин аламдан ичишга кетишмади. Қўлларига пакет олиб стадионни тозалаш билан шуғулландилар.

Фото: Bored Panda

Деярли барча ҳожатхоналарда болалар учун ўриндиқлар бор.

Фото: Bored Panda

Япония касалхоналаридаги таом ресторандагилардан қолишмайди.

Фото: Bored Panda

Японияда мана шундай ҳожатхоналарни учратиш мумкин. Қўл ювиш учун ишлатилган сувдан унитазни ювиш учун фойдаланилади.

Фото: Bored Panda

Кун чиқар мамлакатдаги канализация қопқоқлари – санъатнинг алоҳида бир тури.

Фото: Bored Panda

Япония мактабларида ҳақиқий инсонни тарбиялашни билишади. Умумтаълим муассасаларида кўп ҳолларда фаррошлар йўқ, ўқувчилар ўзлари тозалаш ишлари билан банд бўлишади. Шу йўл билан таълим учун миннатдорчилик билдирадилар.

Фото: Bored Panda

Хабарда мана бундай ёзилган: “Бехосдан велосипедингизни туртиб юбордим ва қўнғироғингизни синдириб қўйдим. Жуда афсусдаман. Жиноят жойидан қочдим, бироқ компенсацияни қолдирдим”.

Фото: Bored Panda

Япониядаги тезюрар поездлар мана шундай майин ҳаракатланади.

Фото: Bored Panda

«Мен ўз пакетимни Осаки кўчасида унутиб қолдирдим ва ўша куни уни олиш учун қайтганимда кимдир уни дарахтга эҳтиёткорлик билан суяб қўйганини кўрдим. Айтганча, ичидаги ҳеч нарса йўқолмаган».

Фото: Bored Panda

Йўловчилар йиқилиб тушиб, вагон ва платформа ўртасида тиқилиб қолган аёлни қутқариш учун поездни итаришмоқда.

Фото: Bored Panda

Зоғора балиқлар ҳатто дренаж каналларида ҳам яшайдилар.

Фото: Bored Panda

Бу уятчан одамлар учун инновация. Япониядаги баъзи ҳожатхоналарда махсус тугма бўлиб, уни босганингизда сув шовқини эшитилади. Ичкарида нима билан шуғулланаётганингизни ҳеч ким билмайди.

Фото: Bored Panda

Поездларда ўриндиқларни исталган йўналишга буриш мумкин.

Фото: Bored Panda

Яна бир оддий ва ғаройиб кашфиёт: соябонлар учун “гардероб”. Соябонни ўзингиз билан олиб юришингиз шарт эмас, ҳеч ким бехосдан бировникини олиб қўймайди.

Фото: Bored Panda

Яна ҳожатхоналар ҳақида: мана бунисида маълумотлар таблоси бор. У қайси кабинка банд ёки бўш эканини кўрсатади.

Мавзуга оид