Спорт | 23:23 / 08.06.2018
6190
1 дақиқада ўқилади

Фекир «Ливерпуль»да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» клубининг расмий сайти «Лион» яримҳимоячиси Набиль Фекир тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганини эълон қилди.

24 ёшли футболчи яқин орада мерсисайдликлар аъзосига айланади. «Ливерпуль» Фекир трансфери учун 55 миллион евро тўлайди. Яна 5 миллион евро бонуслар кўринишида берилади.

Маълумот ўрнида, Набиль «Лион» клубида 5та мавсум давомида жами 153та ўйин ўтказиб, 57та гол урган.

Мавзуга оид