Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда китобхонлик тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, китоб мутолааси маданиятини шакллантириш бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги янги лойиҳаларни бошлаб берди.
6-7 июнь кунлари “Туркистон” санъат саройида ўтган “Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда” номли маънавий-маърифий концерт дастури китобхонлик тарғиботини оширишда навбатдаги қизиқарли тадбирлардан бири бўлди.
Дастурда таниқли ёзувчи ва шоирларнинг бадиий чиқишлари, “Омадли китобхон” акцияси, “Турон” театр гуруҳининг “Жалолиддин Мангуберди” спектакли намойиши, ҳамда таниқли санъаткорларнинг қўшиқлари маънавий-маърифий концертнинг қизиқарли ўтишини таъминлади.
Тадбирда “Китоб ярмарка”си ҳам ташкил этилди. Ярмаркада иштирокчилар қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли жанр ва йўналишдаги китобларни сотиб олишди.
Тадбирда шунингдек, “Энг яхши китобхон ўқитувчи”, “Энг яхши китобхон ўқувчи”, “Энг яхши китобхон оила” ва “Энг яхши китобхон гуруҳ” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар: “Book theatre” МЖ, Мудофаа ҳамда Ички ишлар вазирликларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.04.2026
Бук-кафе очган тадбиркорларга имтиёз берилади
18:12 / 07.04.2026
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
10:12 / 26.01.2026
Китобхонликни тарғиб қилиш: янги дастур 1 февралдан бошланади
14:42 / 16.01.2026