Ўзбекистон | 13:09 / 10.06.2018
5179
1 дақиқада ўқилади

ШҲТда хорижий террорчилик хавфига қарши ҳамкорлик фаоллаштирилади

Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари хорижий террорчи-жангарилар ўз давлатларига қайтаётгани сабабли хавф ошиб бораётганини таъкидлаб ўтишди. Шу муносабат билан ШҲТга аъзо давлатлар бундай жангарилар ва уларнинг ҳаракатланиши ҳақида ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштиришади. Бу ҳақда ШҲТ саммити якуний декларациясида айтилган.

“Ташкилотга аъзо давлатлар Яқин Шарқдаги вазият сабабли келган жойларига қайтаётган ва ШҲТ ҳудудида террорчилик ва қўпорувчиликни давом эттириш учун учинчи давлатларда қўним топаётган хорижий террорчи-жангарилар хавфи ошаётганини қайд қилишди”, деб айтилган ҳужжатда.

“ШҲТга аъзо давлатлар бундай тоифадаги шахслар ва уларнинг ҳаракатланиши бўйича ахборот алмашинув механизмларини такомиллаштириш бўйича ишларни олиб боради, жангариларни ШҲТга аъзо давлатлар миллий қонунчилигига кўра топширишнинг янада тезкор тартиботларини киритади, ҳам сиёсий даражада, ҳам махсус хизматлар йўналиши бўйича халқаро ҳамкорликни фаоллаштиради”, деб таъкидлаб ўтилган декларацияда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид